Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Туркияга шошилинч ёрдам учун 1 миллион доллар ажратади

Қозоғистон Туркияга шошилинч ёрдам учун 1 миллион доллар ажратади

Фото: world-nan.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматга зилзиладан жабр кўрган Туркияга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 1 миллион доллар ажратишни топширди. Бу ҳақда 8 феврал куни мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

«Давлат раҳбари оғир оқибатли зилзила натижасида жабр кўрган Туркия Республикасига фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун ҳукуматга 1 миллион доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, Қозоғистон ваколатли органлари Туркия томони билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча ёрдам кўрсатиш масаласини ҳам ўрганмоқда», – дейилади хабарда. 

Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати эса президент топшириғи билан қутқарувчиларнинг иккинчи гуруҳи Туркияга жўнатилганини маълум қилди.

Унда айтилишича, 60 нафар шахсий таркибдан иборат бўлинмада шифокорлар ва кинология отрядлари бор.

«Мазкур бўлинма 150 га яқин турдаги авария воситалари ва жиҳозлари, 160 дан ортиқ турдаги дори воситалари билан жўнатилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг