Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво сақланиб қолади
Республика Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, эртага 26 июль куни бутун мамлакат ҳудудига Туркманистондан кириб келган иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими сақланиб қолади.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади.
Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади.
Ҳарорат ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даража юқори бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter