Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг кўп ўлимга олиб келаётган касаллик маълум қилинди 

Ўзбекистонда энг кўп ўлимга олиб келаётган касаллик маълум қилинди 

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда қайд этилган ўлимнинг асосий қисми қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

Ушбу кўрсаткич қолган касалликлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • қон айланиш тизими касалликлари – 74 109 та
  • нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та;
  • ўсимталардан – 10 535 та;
  • бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та;
  • овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та;
  • юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та;
  • бошқа касалликлардан – 18 417 та.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг