Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Долзарб 40 кунлик» бошланди

Ўзбекистонда «Долзарб 40 кунлик» бошланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида кўчат ўтқазишганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугундан республикамизнинг 14 та ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» бошланди. Бу ҳақда АОКАда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Исматулла Дўсмуродов маълум қилди.

Кўчат экиш ва парваришлаш ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш, табиий иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш мақсадида тажрибали мутахассислардан иборат республика ва ҳудудий экспертлар гуруҳлари шакллантирилди.

«Долзарб 40 кунлик» учун кўчатчилик хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу мавсумда экиладиган кўчатлар захираси яратилди.

375 км автомобил йўллари бўйларига 422 минг дона манзарали дарахт ва буталар ҳамда 5 млн дона терак қаламчаларини экишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

«Долзарб 40 кунлик» кузги кўчат экиш мавсуми жорий йил 1 декабргача давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг