Ўзбекистонда 50 минг гектар янги узумзорлар барпо этилади
2022 йилда янги узум плантациялари барпо этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева АОКА томонидан ташкил этилган брифингда маълум қилди.
Жорий йилда узумчиликка ихтисослашган туманларда 50 минг гектарда янги узумзорлар барпо этилади ҳамда ўртача ҳосилдорлик 120 центнердан 135 центнерга етказилади.
Республикада узум кўчатларини етиштирувчи хўжаликлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, сертификатланган кўчатларни кўпайтириш йўлга қўйилади. Дунёдаги машҳур хўраки ва винобоп узумнинг 7 та навлари in vitro шароитида кўпайтирилиб, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилади.
Шунингдек Япония халқаро ҳамкорлик (JICA) иштирокида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш, 2 босқич» лойиҳаси доирасида 200 млн АҚШ доллари жалб қилиниши режалаштирилган.
Германиянинг 30 йил муддатлик 29,8 млн евро кредит маблағлари узум плантацияларини ташкил этиш учун жалб қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter