Ўзбекистон хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласида кореялик инвесторлар билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси Президенти Юн Мунг Хи раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда томонлар ўзаро ихтирочилик фаолияти юзасидан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласида кореялик инвесторларни жалб қилиш бўйича бир қанча масалаларни келишиб олди.
Шу куннинг ўзида Тошкент шахридаги Инҳа унверситетида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори ва Тошкент шахридаги Инҳа унверситети ректори, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг вакиллари ва етакчи экспертлари томонидан Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда хотин-қизларнинг ихтиролари учун халқаро патентлар олиш, чет элларда ўтказиладиган танлов, кўргазма ва форумларда иштирок этишда қўллаб-қувватлаш, шунингдек дастурчи хотин-қизлар ишланмаларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича сухбатлашилди.
Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциациясининг делегацияси аъзолари Ўзбекистон хотин-қизлари учун яратилаётган миллий саънат намуналари кўргазмаси билан танишиш учун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ташриф буюрди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter