Ўзбекистон халқаро демократия индексида ўз ўрнини яхшилади
Буюк Британияда жойлашган «The Economist Intelligence Unit» компанияси томонидан юритилувчи Жаҳон мамлакатлари демократияси индексининг 2020 йил якунларини эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси индексда 2,12 балл билан 155-ўринни эгаллаб, 2 поғона ижобий ўсишга эришди. Ушбу натижа индекснинг «Сиёсий иштирок» индикатори бўйича мамлакатимизга берилган баллар сезиларли яхшиланганлиги эвазига эришилган.
Шу билан бир қаторда, эксперт гуруҳи томонидан минтақа мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистонга берилган умумий таърифда охирги йилларда ҳукуматнинг ва сиёсий партияларнинг сиёсий қарашларига ишонч ортиб бораётганлиги алоҳида қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter