Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева узоқ давом этган хасталикдан сўнг 81 ёшида вафот этди.

Ойдин Ҳожиева 1942 йили Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Бўстон қишлоғида туғилган. 1960 йили ўрта мактабни, 1966 йили Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тугатган.

1965-1976 йилларда «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим, бўлим мудири, 1976-1985 йиллар «Саодат» журналида бўлим мудири, 1985-1995 йилларда «Гулхан», 1995 йилдан эса «Саодат» журнали муҳаррири лавозимида ишлаган. У 20 дан ортиқ шеърий тўпламларнинг муаллифидир.

Ойдин Ҳожиева 1992 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвони, 1999 йилда Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг