Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон вакиллари хавфсизлик бўйича «Сеул мулоқоти— 2019» форумида иштирок этди

Ўзбекистон вакиллари хавфсизлик бўйича «Сеул мулоқоти— 2019» форумида иштирок этди

Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги делегацияси хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича Жанубий Кореяда ўтказилган «Сеул мулоқоти— 2019» форумида иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Тадбирлар давомида генерал-майор Азизбек Икрамов Жанубий Корея Миллий мудофаа вазири ўринбосари Пак Чже Мин билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар минтақадаги хавфсизлик, шунингдек, келгусидаги ҳарбий соҳада ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Маркаий Осиё ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланган «Корея Республикаси — Марказий Осиё» II-форумида ҳам иштирок этди.

5 сентябр куни эса Ўзбекистон делегацияси ташрифнинг асосий мақсади бўлган — «Сеул мулоқоти—2019» анжуманида иштирок этди. Мазкур анжуман Корея Респбуликаси Миллий мудофаа вазирининг раислиги остида ўтди.

Шу куннинг ўзида Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил этди. Томонлар ҳарбий таълим борасидаги ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилди. Учрашув якунига кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳамда Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташриф якунида Мудофаа вазирлиги делегацияси Корея ҳарбий академиясида бўлиб, икки мамлакат ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни олиб боришга оид ҳужжатни имзолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг