Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор авиарейслар бекор қилинди

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор авиарейслар бекор қилинди

Эпидемиологик вазият ёмонлашуви ортидан Туркия ҳукумати томонидан мамлакатда локдаун эълон қилинганлиги сабабли «Uzbekistan Airways» Туркияга бажариладиган қуйидаги рейсларни бекор қилади:

  • 2021 йил 14 май кунидаги HY 273-274 Тошкент – Истанбул – Тошкент рейси;
  • 2021 йил 7, 10 ва 14 май кунларидаги Самарқанд – Истанбул – Самарқанд рейси;
  • 2021 йил 1, 5, 8, 12, 15 май кунларидаги Фарғона – Истанбул – Фарғона рейси;
  • 2021 йил 2, 9, 16 май кунларидаги Урганч – Истанбул – Урганч рейси. 

Қайд этилишича, Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида кундузги HY 271 - 272 рейслар ўзгаришсиз бажарилади.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг