«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси огоҳлантирилди
Президент раислигидаги йиғилишда темир йўл ва авиақатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
«Тошкент – Самарқанд» ва «Тошкент – Андижон» йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайган. Лекин, темир йўл ва авиақатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмас. Шу боис тегишли мутасаддиларга:
- водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;
- вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темир йўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;
- камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;
- вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
- швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;
- «Ипак йўли» туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш топширилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter