Ўзбекистон ССВ бош токсикологи ва гематологи Самарага учиб кетди
17 август куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи Рустам Акалаев ҳамда бош гематолог Ҳамида Қозоқбоева Тошкентдан Самара вилоятига учиб кетди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Сафардан кўзланган мақсад — «Кошелевский посад» корхонасида меҳнат қилган ҳамда июлда «номаълум моддадан заҳарланиш» ташҳиси билан шифохонага ётқизилган 48 нафар Ўзбекистон фуқаросига кўмаклашишдан иборат.
Бир кун аввал оғир ҳолатдаги тўрт ўзбекистонлик (Оғабек Ортиқов, Исломбой Қўчқоров, Фарҳод Хайитов ва Омонбой Рўзимов) Россия ФВВнинг махсус самолётида даволанишни давом эттириш учун Москвадаги гематология тиббий тадқиқот марказига кўчирилган эди. 44 нафар Ўзбекистон фуқароси эса ҳамон Самара вилоятидаги шифохоналарда қолмоқда.
Заҳарланганлар ўзбекистонликлар сони жами 69 нафарни ташкил этиб, уларнинг 20 нафарига соғайганларидан сўнг касалхонадан рухсат берилган бўлса, бир Ўзбекистон фуқароси эса ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter