Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида энг оммалашган собиқ Иттифоқ мамлакатига айланди

Россиялик сайёҳлар орасида энг оммалашган собиқ Иттифоқ мамлакати — Ўзбекистон. 2022 йилда ушбу йўналишда талаб 20 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия сайёҳлик операторлари ассоциацияси (АТОР) директори Майя Ломидзе маълум қилди.
«Россияда ҳамма йўналишларда (собиқ Иттифоқ мамлакатларига саёҳат назарда тутиляпти — таҳр.) талаб ошди, бироқ Ўзбекистон бу жабҳада барчадан юқори. 2021 йилга солиштирганда 2022 йилда камида 20 фоиз ўсиш кузатилди», — деди Ломидзе. Унинг таъкидлашича, айниқса, россияликлар орасида янги йилни нишонлаш учун Ўзбекистонга келиш истагидагилар кўп.
АТОР раҳбарининг билдиришича, рус сайёҳларини энг кўп қизиқтираётган шаҳарлар — Самарқанд, Бухоро ва Хива.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter