Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги икки ўтказиш пункти ёпилмоқда

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги икки ўтказиш пункти ёпилмоқда

Фото: Xabar.uz

15 февраль кунидан Ўзбекистон-Қозоғистон  чегарасидаги «Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасидан келиб тушган хабарга кўра, Қозоғистон Республикасининг «Қазигурт» («С.Нажимов») ва «Атамекен» «Сирдарё») ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши муносабати билан, жорий йилнинг 15 февралидан ушбу постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тн.гача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати реконструкция даврида вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар қилган Давлат божхона қўмитаси.

Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.

Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган «Ғишткўприк» ва «Яллама» ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган «Малик» ва «Оқ олтин» ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг