«Ўзбекистон ҳаво йўллари» англияликлар учун чартер қатновини амалга оширади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бугун, 7 июль куни Лондон — Самара — Лондон йўналишида чартер қатновини амалга оширади. Бу ҳақдаги хабар компания расмий сайтида жойлаштирилган.
Бугун бўлиб ўтадиган Англия — Швеция ўйинига Лондондан 240 нафар мухлис ўзбек самолётида учиб келади. Уларнинг Лондонга қайтиши ҳам «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га қарашли «Boeing 767» самолётида амалга оширилади.
Бир кун олдин, 6 июль куни бўлиб ўтган Франция ва Уругвай ўртасидаги ўйинга мухлисларни етказиш учун ҳам авиакомпания Сочи — Қозон йўналишида чартер қатновини амалга оширганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter