Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқаролик олмоқчи бўлганлар давлат тилини етарли даражада билиши керак бўлади

Фуқаролик олмоқчи бўлганлар давлат тилини етарли даражада билиши керак бўлади

Фото:«Xabar.uz»

ИИВ расмийлари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани хусусида хабар берган эдик. 

Унда вазирликнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари  Нодир Зияев янги тайёрланаётган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги» қонун лойиҳаси хусусида маълумот бериб ўтди. 

Маълум қилинишича, ушбу қонунни яратиш зарурияти бир қанча сабаблар туфайли юзага келган. 

Масалан, фуқароликка кириш шарти сифатида давлат тилини мулоқот учун етарли даражада билиш бўйича талаблар киритилмоқда. 

Шунингдек лойиҳада:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид илтимосномалар бўйича иш юритувчини тўхтатиб туриш, тугатишнинг аниқ асослари белгилаб берилмоқда;
  • 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини олмаган ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эга бўлганларни Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади;
  • Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга сабаб бўладиган сабабларсиз консуллик ҳисобида турмаслик муддати уч йилдан етти йилга узайтирилмоқда;
  • Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг  умумий, соддалаштирилган алоҳида тартиби жорий этилмоқда;
  • Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда идоралараро электрон ҳамкорлик механизмлари кўриб чиқилмоқда;
  • Фуқароликка оид илтимосномалар бўйича иш юритувини тўхтатиб туриш, тугатишнинг аниқ асослари белгилаб берилмоқда. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг