Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аҳолиси «янги тузоқ»дан огоҳлантирилди

Ўзбекистон аҳолиси «янги тузоқ»дан огоҳлантирилди

Фото: Xabar.uz

Telegram мессенжерида «Pressa.uz» ахборот канали ниқоби остида Ўзбекистон Республикаси Президентининг сохта веб-сайт ҳаволаси билан бирга «оилаларга 655 минг сўм миқдорида тўловлар берилаётгани» ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

Фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг