«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётида интернет ва унга «Uzcard» орқали тўлов йўлга қўйилади
«Ўзбекисто ҳаво йўллари» авиакомпанияси «Airbus A320neo» самолётида интернет хизматлари йўлга қўяди. Шунингдек, «Uzcard» тўлов тизими билан мазкур интернет хизматларига пластик карта орқали тўлов қилиш ҳам мумкин. Бу ҳақда «Uzcard»нинг расмий сайтида ҳам хабар берилган.
Самлоёт бортида йўловчилар ўзларига керакли миқдорда трафик сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.
Апрел ойида яна бир «Airbus A320neo» Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 март куни янги «Airbus A320neo» самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган, 14 март куни Бокуга илк парвозини амалга оширган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter