«Ўзбекэнерго» мурожаатларни «Telegram»дан қабул қилишни бошлади
Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни изчил ўрганиб, шу асосда тизимли равишда чора-тадбирлар кўриб бориш мақсадида «Ўзбекэнерго» АЖ Халқ билан мулоқот қилишни янада осонлаштирди. Энди фуқаролар ўз мурожаатларини «Telegram» мессенжеридаги «O‘zbekenergo» AJ bilan muloqot» канали орқали йўллашлари мумкин. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Ўзбекэнерго» матбуот хизмати хабар қилди.
Йўлланган мурожаатлар шахсан жамият бошқаруви раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter