Отабек Сатторийнинг жазоси енгиллаштирилди
Блогер Отабек Сатторий жазоси енгилроғига алмаштирилди.
2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 2 февраль кунидаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 май кунидаги ҳукми, Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ва Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими ўзгартирилди.
Натижада 6 йил озодликдан махрум қилиш жазосига келтирилган Отабек Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланган) нинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Шу тариқа суднинг ажрими билан О. Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми «в» бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter