Ота келин бўлажак қизига каравот танласа...
Бугун диққатингизни кўпинча четда қолдириб кетадиган инсонимизга қаратмоқчиман. Оталаримиз!.. Отамизни ҳурмат қилишимиз ва қанчалар яхши кўришимиз ҳақида кўп гапирганмиз. Оталарни асраб-авайлаш ҳақида роса бонг урганмиз. Аммо...
Бир кичкина, кўпчилик эътибор ҳам бермайдиган ҳолатни айтай сизга.
Ота-онамиз бизни кўз қорачиғидек авайлаб улғайтириб, тенгимиз чиққанда тўй тараддудини бошлайди, тўғрими? Онанинг бошида минг ташвиш, тоғора, сарпо, келинлик кийим-кечак, тақинчоқлару оёқкийим, косметика, тикувчи, бичувчи... Майли, хуллас минг хаёл. Эрни судраб, ҳали у, ҳали бу мебелни кўриб танлашга тушади.
Худди шу жойда отанинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг-а!
Ота мебель танлаяпти! Эрга тегаётган қизига! Қандай мебель бўларди — шкаф, диван, кресло, каравот... Ётоқхонага каравот! Каравот-а?!. Қизининг сарпосига! Ким ётади?! Қизи билан куёви!..
Давомини ота тасавур қилиши керакми?!
Нега оталаримизни бундай қийнаймиз-а? Ўйлаб кўрганмисиз ҳеч? Нега шу хокисор, азиз отагиналаримизни қизи эри билан ётадиган каравотни танлашга мажбур қиламиз? Отага нисбатан ҳақорат эмасми бу?!
Отагинамни эрга берган қизлари учун каравот танлашга мажбур этган ҳаётдан, удумдан, одатларимиздан хафа бўлиб кетдим!
Лобархон Усмонова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter