Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўсимлик ёғи нархининг ошиши сабаби айтилди

Ўсимлик ёғи нархининг ошиши сабаби айтилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) республикада ўсимлик ёғи нархининг ўсишига таъсир кўрсатган омилларни таҳлил қилди.

Жорий йилнинг апрель ойида деҳқон бозорлари ва савдо марказларида республикадаги ўсимлик ёғининг ўртача нархи 16 271 сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 451 сўм кўп (50 фоиз ўсиш).

2020 йилда Ўзбекистонда 500 минг тоннага яқин ўсимлик ёғи сотилди. Импорт улуши 57 фоизни (285 минг тонна), маҳаллий ишлаб чиқариш улуши эса 43 фоизни (249 минг тонна, шу жумладан, 32 минг тонна экспорт) ташкил этди.

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархининг ошиши бир неча омиллар билан изоҳланади:

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ҳисобланган ўсимлик ёғлари индекси ўтган йилнинг апрель ойидаги 81 банддан 2021 йилнинг февраль ойидаги 147 бандга (81 фоизга ўсиш) ошди.

Ташқи бозорда ва экспорт қилувчи мамлакатларда аввалги мавсумларга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг нисбатан пастлиги кузатилмоқда, шу муносабат билан кунгабоқар ёғи ва уруғини экспорт қилиш бўйича юқори божхона тўловлари тартиби жорий этилди.

Импорт нархларининг ошишига йирик ҳамкор давлатлар томонидан экспорт чекловларининг жорий этилиши таъсир кўрсатади. Хусусан, Россияда 2021 йилнинг 9 январидан 30 июнига қадар кунгабоқар уруғларини Божхона иттифоқидан ташқарига экспорт қилиш божи 6,5 фоиздан 30 фоизгача, лекин тоннасига 165 евродан кам бўлмаган миқдорда оширилди.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилда РФда кунгабоқар уруғини ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 13,7 фоизга камайган. Росстат маълумотларига кўра, ўтган йили Россияда кунгабоқар ёғининг нархи 26 фоизга ошган.

Шу билан бирга, ўтган йили республика саноат-тармоғининг йирик корхоналари томонидан 249 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 5 минг тонна кўп (2%). Жорий йилнинг январь-март ойларида эса 78,3 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилди, бу 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 2,3 минг тоннага кўпдир.

Нарх-навонинг ошишига таъсир кўрсатган яна бир омил-ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонуннинг кучга кириши, бу эса божхона омборларида ўсимлик ёғининг ортиқча миқдорда тўпланишига олиб келди (жорий йилнинг 27 апрель ҳолатига кўра, божхона омборларида 3,5 минг тонна кунгабоқар ёғи 4 744, 91 минг АҚШ долларига тенг) ва май ойи бошида (2021 йил 4 май) 6,5 минг тонна писта ёғи мавжуд эди.

Шу билан бирга, ўсимлик ёғи нархининг ўсиши секинлашди

Шундай қилиб, операцион маълумотларга кўра, ўтган ҳафта ўсимлик ёғи нархларининг 1,5 фоизга, бир ҳафта олдин эса 5 фоизга пасайиши кузатилди. Бозорнинг ушбу кўрсаткичлари ўсимлик ёғи нархлари даражасининг барқарорлашув тенденциясини кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг