Орол денгизида сув сатҳи кўтарилгани хабар берилди
Орол денгизининг сув сатҳи қарийб ярим метрга кўтарилгани хабар берилди.
Ўтган йилнинг октябридан буён бу кўрсаткич 48 смга баландлади.
Бу ҳақда Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Шу кунга қадар тўпланган сув ҳажми 19,7 млрд куб метрни ташкил этади. Ўтган йили Орол денгизига тушган сув ҳажми 816 млн куб метрни ташкил қилди. Жорий йилнинг 2 ойида 803 млн кубометр қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Орол денгизи ўтган аср охирида Катта ва Кичик Оролга ажралиб кетганди. Гап Қозоғистон ҳудудида жойлашган Кичик Орол денгизи ҳақида кетмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter