Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқолтинда фавқулодда вазият ҳудудида қолиб кетган икки фуқаро вертолётда қутқарилди

Оқолтинда фавқулодда вазият ҳудудида қолиб кетган икки фуқаро вертолётда қутқарилди

Сирдарё вилоятининг «Сардоба» сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт авиацияси навбатдаги парвоз давомида ҳамюртларимизни қутқарди.

Экипаж – подполковник Раҳимжон Эргашев, капитан Фарҳод Шарипов, капитан Музаффар Маматов. Мақсад – белгиланган режа асосида фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин жойларида разведка-қидирув ишларини амалга ошириш ҳамда эвакуация тадбирларидан иборат.

Қидирув давомида топилган икки киши қутқариб олинди. Вертолётга олинган бу икки фуқаро зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобиль тиббий марказига олиб келинди. Уларнинг бири 1985 йилда туғилган Эркин Омонов бўлиб, 1 оёғи жароҳатланган. Иккинчиси 1996 йилда туғилган Файзулло Қодировнинг тана ҳарорати кўтарилган. Оқолтин туманидан вертолёт авиацияси ёрдамида эвакуация қилган ушбу беморларга Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали терапевти, тиббий хизмат подполковниги Шуҳрат Каримов, фельдшер Шуҳрат Аҳмедов зарур тез тиббий ёрдам муолажаларини кўрсатди.

Дилшод РЎЗИҚУЛОВ,
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг