Ўқитувчилар Диана Енекееванинг хотирасини абадийлаштиришда ёрдам сўраб Президентга мурожаат қилишди (видео)
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-мактаб ўқитувчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди.
Мурожаатда мактаб ўқитувчилари Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида ўтказилган йиғилишда уларнинг ҳамкасбларини эслаб айтган сўзлари учун миннатдорчилик билдириб, яна бир бор жамоадошлари Диана Енекеева ҳақида илиқ сўзлар айтиш баробарида Ўзбекистон Республикаси Президентидан Диана Енекееванинг хотирасини абадийлаштириш масаласида ёрдам беришини сўрашди.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 42-умумтаълим мактабининг кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли ўқитувчиси Диана Еникеевани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири воқеа жойига бориб, махсус суриштирув ўтказган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter