Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оммавий ҳашар эълон қилинди

Оммавий ҳашар эълон қилинди

Ўзбекистонда 21 август умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ҳукумат фармони 12 августда имзоланган, лекин бугун эълон қилинди.

«Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги этиб белгиланди», дейилади ҳужжатда.

Ўзбекистонда охирги марта 13 март куни расмий умумхалқ ҳашари ўтказилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг