Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтовлон ва еттинчи. Оҳангаронда рақамлар нима дейди?

Олтовлон ва еттинчи. Оҳангаронда рақамлар нима дейди?

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 27 февраль куни Президент бошчилигида импорт ҳажмини қисқартириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортни рағбатлантиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳақда таъкидланган эди. Унда давлатимиз раҳбари жойларда экспорт масаласини танқидий баҳолаб, импорт товарларнинг ортиб бораётганини, маҳаллийлаштириш дастури суст бораётганини қайд этиб, бир қатор вазирлик ва ҳокимликлар зиммасига тегишли вазифалар юкланганди. Унга кўра ҳар бир туман, шаҳар ўз имкониятларини ўрганиб, экспорт салоҳиятини оширишга жиддий эътибор қаратиши белгиланганди.

Хўш, бу борада Оҳангарон шаҳрида ишларнинг бориши қандай?

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шаҳарнинг жами йиллик ҳудудий экспорт режаси 415,0 минг АҚШ доллари бўлиб, шундан йилнинг биринчи чораги учун режа 108,1 минг АҚШ доллари белгиланган бўлса-да, амалда 134,7 минг АҚШ долларига тенг саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Жорий йилда 13 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Шундан 11 таси айнан саноат йўналишидадир. Уларнинг ишга туширилиши натижасида мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил топади. Албатта, бу кичик ёки фақат қоғозда қолиб кетаётган рақам эмас. Буларнинг бари амалда ўз исботини топади.

Бугунги кунда шаҳарда олтита корхона экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Булар «Оҳангароншифер» АЖ, «Оҳангарон хризотел» МЧЖ, «Тренд Текс» МЧЖ, «Руббер Техникал Продукт» МЧЖ, «Оҳангарон Комбикорм» МЧЖ, «Оҳангарон Покизахон» МЧЖ корхоналаридир. Куни кеча мазкур йўналишдаги корхоналар сони еттита бўлди. Гап хитойлик сармоядор томонидан барпо этилган «Лимакс Голд Текстиль» МЧЖ ХК ҳақида кетмоқда.

Махсус индустриал зонада иш бошлаган «Лимакс Голд Текстиль» МЧЖ юқори технология асосида ишлайди. Унинг жаҳон стандартларига мос келадиган юқори даражадаги энергия тежамкор ускуналари янада диққатга сазовор. 180 га яқин ёшлар меҳнат қилаётган корхона кунига 36-40 мингтача пайпоқ ишлаб чиқармоқда. Лойиҳа тўлалигича ишга туширилиши учун хитойлик сармоядор томонидан 3 миллион долларлик инвестиция киритилган.

Беҳзод Қобулов,

«Хabar.uz»нинг Тошкент вилояти бўйича махсус мухбири

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг