Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар қаришнинг молекуляр механизмларини аниқладилар

Олимлар қаришнинг молекуляр механизмларини аниқладилар

Тадқиқотчилар инсон кексайиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган генни аниқлаш учун эпигенетик соат деб номланган биомаркердан фойдаланишган.

Организм ёшини ўлчашнинг турли усуллари мавжуд. Хронологик ёш – организмнинг қанча вақт тирик бўлганлиги ўлчови бўлса, биологик ёш организмнинг молекуляр даражада қанчалик яхши фаолият кўрсатишини кўрсатади. Биологик ёшни ўлчаш учун энг самарали воситалардан бири 2013 йилда Трей Идекер ва Стив Ҳорватлар томонидан таклиф этилган эпигенетик соатдир.

Эпигенетик соатлар генларнинг турли қисмларида ДНК метилирацияси даражасига асосланган ёшни башорат қилувчи математик моделдир. Метилирациялаш генетик кетма-кетликнинг ишлашини ўзгартирмайди, балки фақат ДНК молекуласини ўзгартиради. Бу жараён соғлом ҳужайра ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлиб, унга турмуш тарзи ва экологик омиллар кўпроқ таъсир кўрсатади.

Тадқиқотда олимлар ҳар қандай генларнинг ишлаши ва биологик вақт оқими тезлашуви ўртасидаги турли боғлиқликлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида одамларнинг кўплаб генетик маълумотларини таҳлил қилишди. Ва улар шундай генлардан бири – nsd1ни топишга муваффақ бўлдилар. Бу ўзида nsd1 генлари мавжуд бўлган шахслар бу генга эга бўлмаганларга қараганда тезроқ қаришини англатишини билдиради.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тадқиқот эпигенетик соатлар қаришни тушунишнинг истиқболли воситаси эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, ушбу факт қаришни тезлатадиган генлар ҳақиқатда мавжудлигига ишонарли далилдир. Шундай қилиб, биз генларни таҳлил қилишнинг замонавий технологиялари ёрдамида қариш тезлигини назоратга олиш ва уни секинлаштириш имконига эгамиз.

Олимлар ушбу фактни тасдиқлаш учун келгусида сичқонлар устида тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини айтишмоқда. Муаллифлар, шунингдек, қаришни тезлаштирадиган янги генларни аниқлаш учун катта ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланишни режалаштиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг