Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўктам Саломов лавозимидан озод этилди

Ўктам Саломов лавозимидан озод этилди

Фото: «t.me/xushnudbek»

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Саломов Ўктам Раҳимович бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ОЎМТВ Ахборот хизмати хабар берди.

Айрим хабарларга кўра, у Фарғона политехника институтига ректор бўлиши кутилмоқда.

Саломов Ўктам Раҳимович 2020 йил 29 июнда Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. Мазкур тайинловга қадар Ўктам Саломов 2019 йилнинг июн ойидан буён Тошкентдаги Турин политехника университети ректори сифатида ишлаб келаётган эди. Бунгача эса у Андижон машинасозлик институти ректори бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг