«Одноклассники»даги 400 долларлик шармандалик...
Самарқанд шаҳрида яшовчи М.М. (1990 й.т.) ички ишларга мурожаат қилди. Унинг айтишича, турли шармандали ёзувлар билан акс этган фотосуратлари «Одноклассники» ижтимоий тармоғида «Замира» деган ном билан очилган профилда жойлаштирилган. У профил фойдаланувчиси билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб, фотосуратларни ўчириб ташлашни сўраган, профил эгаси эса бунинг эвазига 400 АҚШ доллари беришни талаб қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида товламачилик қилиб пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Самарқанд шаҳрида яшовчи З.З. эканлиги аниқланди. У пулларни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
З.З.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter