Ньютон медали совриндори Ўзбекистонда «Йил аёли» деб топилди
Тошкент шаҳридаги «Интерконтиненталь» меҳмонхонасида «Йил аёли-2018» миллий танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Йил аёли-2018» танловининг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг 1-10 декабрь кунлари ўтказилиб, унда туман ва шаҳарлардан 800 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Муайян бир соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилганлиги, изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари инобатга олиниб аниқланган 10 нафардан, жаъми 140 та номзодлар Республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.
Танлов якунларига кўра, Саида Бекназарова «Гран-при» соҳибаси бўлди. Саида Бекназарова Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Аудиовизал технологиялари кафедраси доценти. Техника фанлари доктори. Мультимедиа тизимларида дискрет-узлуксиз ахборот ресурсларга ишлов бериш, қайта ишлашнинг усул, алгоритмлар ва дастурий таъминотларни яратиш, жараёнларини моделлаштиришга қаратилганилмий тадқиқотлари юзасидан жами 169 та илмий ишлари хориж ва мамлакатимиз нуфузли журналларда чоп этилган. 9 та дарслик, ўқув қўлланма, монографиялар муаллифи. Ахборотларни қайта ишлаш, узатиш жараёнларда бир вақт мобойнида узлуксиз матн, аудио, видео маълумотларни йўқотишларсиз сифатли етказиб беришга қаратилган 15 та ЭҲМ учун яратилган дастурий воситаларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томониданберилган гувоҳномалар муаллифи. Ньютон медали сохибаси.
Биринчи ўринга Хоразм вилояти Гурлан тумани Халқ таълими бўлимининг маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимояси бўйича шўъба раҳбари Феруза Сафарова лойиқ деб топилди.
Фарғона вилояти аёллар ва болалар кийим-кечакларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Фурқат асл либослари» хусусий корхонаси раҳбари Умидахон Юлдашева иккинчи ўринни эгаллади.
Самарқанд вилояти Самарқанд Давлат университети Экология кафедраси доценти. Фидойи ва малакали устоз. «Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамияти» аъзоси Лейля Белялова учинчи ўрин соҳиби бўлди.
Танловда шунингдек «Йилнинг энг ватанпарвар аёли», «Йилнинг энг фаол олима аёли», «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли»,«Йилнинг энг яхши ижодкор аёли», «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли»,«Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси», «Йилнинг энг фидоий шифокор аёли», «Йилнинг энг жонкуяр устози», «Йилнинг эн фаол соғлом турмуш тарзи ташкилотчиси», «Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори» номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланди.
Бундан ташқари, қўмита томонидан турли касб эгаларининг кийиниш услуби, улар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос кийимлар андозасини мунтазам тарғиб қилиб бориш, бу борада дизайнер ва модельерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган «Нафосат-2018» кўрик-танлови ғолибларини ҳам тақдирлади.
«Ишбилармон ва етакчи аёл» тимсоли, «Талаба қиз» тимсоли, «Ижодкор аёл» тимсоли, «Эркин мавзу», «Йилнинг энг яхши ёш модельер-дизайнери», «Энг яхши миллий йўналишдаги модельер-дизайнер» номинациялари бўйича ўтказилган мазкур танловда жами 600 нафар дизайнер хотин-қизлар беллашди ва 14 нафар Республика ғолиблари аниқландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter