Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда икки нафар ёш йигит Ёшлар иттифоқи кафиллигида суд залидан озод қилинди

Нукусда икки нафар ёш йигит Ёшлар иттифоқи кафиллигида суд залидан озод қилинди

Фото:«Kruz.uz»

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди ва 277-моддаси 2-қисми «а» бандларида кўрсатилган жиноятларни содир қилган, ёш фуқаролар Тенелбаев Тимур ва Утегенов Хайтбай Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани Кенгаши томонидан ёшлар кафиллигига олнди. Бу ҳақда «Kruz.uz» хабар бермоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича 18 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақолпоғистон Республикаси Кенгаши биносида жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Суднинг ҳукумига кўра, ёшлар кафиллигига олинган ёш фуқаро Тенелбаев Тимур Осербаевич ва Утегенов Хайтбай Даулетбаевичлар суд залидан озод қилинди.

— Икки нафар ёшнинг ота-онасини ўғилларини кафилликка олиш бўйича мурожаат қилишди, — дейди иттифоқнинг юристи К.Палваниязов. Уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, ёшлар иттифоқи томонидан кафилликка олинди.

Ҳар иккала ёш ҳам Нукус шаҳридаги Ёшлар Маркази биносидан озод бўлган ҳолда чиқиб кетишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг