Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноябрда об-ҳаво қандай келади?

Ноябрда об-ҳаво қандай келади?

Фото: «Xabar.uz»

Ноябр — кузнинг сўнгги ойи ва у одатда ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши билан тавсифланади. Ноябр ойининг ўртача ҳарорати октябр ойига нисбатан 5-7 даражага паст бўлади.

2023 йил ноябр ойи қандай бўлади?

Октябр ойининг охирги кунида ёғиб ўтган ёмғир ва совуқдан сўнг, ноябрь қуруқ ва анча илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади.

1 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиқ бўлади, 2-5 ноябрь кунларига 21-24 даража илиққача аста-секин кўтарилади. Фақат кечаси ва эрталаб 5-10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан салқин бўлиши кузатилади.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, Ўзгидрометнинг дастлабки баҳолашига кўра, 2023 йил ноябрь ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 5-10 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 15-20 даража илиқдан 7-12 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Совуқ ҳаво даврларида эса кечаси ва эрталаб 0-2 даража совуққача бўлиши мумкин.

Республика шимолида анча паст ҳарорат фонида — ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 7-12 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ушбу ноябрь ойида ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда эса қорга айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг