Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норин, кабоб, паҳлава орасида — 286 минг доллар!

Норин, кабоб, паҳлава орасида — 286 минг доллар!

Видеодан лавҳа

Тошкент халқаро аэропортида 286,9 минг АҚШ доллари ноқонуний олиб чиқилаётганда ушлаб қолинди. Давлат божхона қўмитаси ушбу ҳолат тасвирланган видеони тақдим қилди.

Видеода нақд хорижий валюталар норин, кабоб, паҳлава каби егуликлар орасига яширилгани кўринади.

Ҳодисанинг батафсил репортажи бугун телеканалларнинг кечки информацион дастурларида ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида намойиш қилиниши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг