Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нонуштада қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди?

Нонуштада қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди?

Диетолог Анжелика Дувал нонушта пайтида қандай овқатларни истеъмол қилмаслик кераклиги бўйича маслаҳатлар берди.

Шифокорнинг айтишича, уйқудан кейин организм сарфланган озуқа моддаларининг заҳирасини тўлдириши керак. Шунинг учун,  нонушта таркибида оқ нон, шакар ва хамиртуруш, шунингдек колбаса каби бўёқлар ва консервантлардан иборат егуликлар бўлса, бу танага оғирлик қилади.  

Яна бир тавсия қилинмайдиган маҳсулот - бу қаҳва. Диетологнинг таъкидлашича, қаҳва фақат қисқа вақт ичида куч беради, кейин уйқуга сабаб бўлади. Шунингдек, ичимлик ортиқча вазнга олиб келиши мумкин, чунки у кечқурун очликни келтириб чиқаради.

Нонушта учун тавсия қилинадиган егуликлар рўйхати - каша, товуқ гўштидан салат ва буғдой нони. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг