Нолегал юртдошларимиз Кореядан депортация қилинди
Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун республикамиз вилоятларида танловлар ташкил этилиб, муваффақиятли ўтганлар ишлаш учун жўнаб кетаётгани хабар қилинган эди.
Шартнома шартларини бузган фуқарога катта миқдордаги жарима қўлланиши, Корея Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши каби ҳуқуқий чоралар кўрилиши ҳақида такрор ва такрор огоҳлантирилган.
Шунга қарамай, меҳнат шартномаси шартларини бузган ва иш жойидан ноқонуний чиқиб кетган фуқаролар Корея Республикасининг иммиграция ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-каналида хабар берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter