Нодир Тўрақулов «паноҳида»ги яна бир «заправка» аукционга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг тегишли ҳукмига кўра, собиқ МХХ ходими Н.Тўрақулов ва унинг қудаси Э.Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш орқали орттирилган мулклар бирин-кетин сотувга қуйилмоқда.
Ўтган ҳафта Э.Норқобиловга тегишли «Жарқўрғон-Сервис-Техника» МЧЖнинг Шўрчи туманида жойлашган «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шаҳобчаси» аукцион савдода сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Энди қудаларга тегишли яна бир мулк — «Сурхон-Ангор-Сервис-Техника» МЧЖ балансидаги Бойсун туманида жойлашган «Автомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор станцияси» онлайн аукцион савдосида харидорини кутмоқда.
Мазкур объект 14 миллиард 420 миллион 239 минг сўм бошланғич нарх билан 24 сентябрь куни савдога чиқарилганди. Бироқ 11 окябрь куни бўлиб ўтган аукционда харидор топилмаганлиги сабаб 30 октябрь куни такроран савдога қўйилди.
Мажбурий ижро бюроси кўра, савдодан тушган пул маблағлари давлат даромадига йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter