Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нобел мукофоти совриндори 95 ёшида вафот этди

Нобел мукофоти совриндори 95 ёшида вафот этди

Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Питер Хиггс 95 ёшида вафот этди.

Профессор Хиггс қисқа муддатли касалликдан сўнг 8 апрель куни ўз уйида вафот этган. Унинг вафоти ҳақида Эдинбург университети матбуот хизмати хабар берди.

Питер Хиггс 1960 йилларда элементар заррачалар массасининг келиб чиқишини, хусусан, W ва Z бозон векторларининг массаларини тушунтирувчи «Хиггс усули» ихтироси билан машҳур бўлди.

Унинг иши олим номи билан аталувчи янги заррача борлигини башорат қилган: Хиггс бозони.

Бозоннинг мавжудлиги фақат 2012 йилда Катта адрон коллайдеридаги тадқиқотлар туфайли тасдиқланган. 2013 йилда жаноб Хиггс ўз иши учун Нобел мукофотига сазовор бўлди. У мукофотни ҳамкасби назариётчи физик Франсуа Энглерт билан баҳам кўрди, унинг тадқиқотлари Хиггс бозонининг кашф этилишини ҳам прогноз қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг