Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийлик тадбиркор ўғлининг никоҳ тўйига 120 кишини таклиф қилди

Навоийлик тадбиркор ўғлининг никоҳ тўйига 120 кишини таклиф қилди

Фото: «ЎзА»

Навоий вилоятидан тадбиркор Нуриддин Ҳабибов тўртта тўйхона ишларини юритади. Даромади ҳам ўзига яраша. Аммо у камтарона тўйни маъқул кўрди, деб хабар берди «ЎзА».

Ўғли Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйига бир юз йигирма меҳмонни таклиф қилди. Қизилтепа туманидаги «XXI аср» номли тўйхонада ихчам ва файзли ўтган тўй Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутган тўйларнинг бири бўлди.

Тадбиркор юртдошимиз тўйдан олдин ушбу тумандаги мактаб интернати жамоасига Наврўз сайлини ўтказишда ҳомийлик кўрсатиб, болаларга ўқув қуроллари, байрам совғалари улашди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари ўз тенгдошларига ўрнак бўлган келин-куёвларга юртимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун сертификат ва китоблар жамланмасини тақдим этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг