Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега булғорилар ҳар хил рангда бўлади?

Нега булғорилар ҳар хил рангда бўлади?

Фото: «Fishki»

Ширин булғори ёки гармдори одатда қизил, сариқ ёки яшил рангда бўлади. Бироқ табиатда қўнғир ва бинафша ранглилари ҳам учрайди. Булғориларнинг ранг-баранглиги нимани англатади?

Булғори техник ва биологик йўл билан пишади. Биринчи ҳолатда — мева етарлича етилмайди, лекин истеъмолга яроқли бўлади. Мазкур босқичда у яшил, оч гунафша ва тўқ бинафша рангда бўлиши мумкин. Тўлиқ пишганда меванинг бу навлари қизил тусга киради — бундай булғори биологик пишган саналади. Охирида у шоколад-қўнғир рангга киради.

Фото: «Fishki»

Булғори ранги у ёки бу пигмент борлигига бевосита боғлиқ. Мазкур маҳсулотни ликопин қизил, бета-каротин сариқ, хлорофилл яшил, антоцианлар бинафша рангга бўяйди. Диққатга молик жиҳати шундаки, табиий пигментлар булғори ҳатто узоқ муддат сақланганда ҳам парчаланмайди, айнан уларнинг кўп миқдорда бўлиши маҳсулотни фойдали қилади. Таркибида С витамини кўплиги бўйича булғори лимон ва қора смородинадан, А витамини бўйича эса сабзидан қолишмайди. Бундан ташқари, булғори таркибида магний, йод, рух, кальций, калий, фосфор, темир ҳамда одам саломатлиги учун бошқа фойдали элементлар мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг