Ҳарбий хизматчилар Наврўзни янги уйда кутиб олишди (фото)

Қарши шаҳрида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган 48 хонадонга мўлжалланган 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди, деб хабар берди «ЎзА».
Наврўз байрамига ушбу муносиб совға «XXI asr» қурилиш фирмаси мутахассислари томонидан ҳозирланди. Хоналари кенг ва ёруғ, замон талаблари асосида жиҳозланган шинам турар-жойлар айниқса бекаларга манзур бўлди. Уй олдида ташкил этилган болалар майдончаси кичкинтойларнинг жисмонан бақувват улғайишларига хизмат қилади.
Турар-жой биноларининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимиз Қуролли Кучлари қудратини ошириш, ҳарбийлар турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter