Наврўз арафаси ва байрам куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
«Ўзгидромет» 20-21 март учун эълон қилган прогнозларида тоғли ҳудудларда ёғинлар кучли бўлиши маълум қилди.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчиликлар кутиляпти.
Шимолда ҳаво бироз булутли бўлади, 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 20-21 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 20 мартда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 21 мартда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Марказий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20-21 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда 15-20 м/с гача кучайиши, 21 мартда айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 20 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 21 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Жанубда 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20-21 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда 15-20 м/с гача кучайиши, 21 мартда айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 20 мартда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 21 мартда кечаси 10-15° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Фарғона водийсида 19 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 20-21 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 мартда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 20 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 21 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter