Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийга ташриф, Хоразмда мотам, Андижондаги ваҳшийлик, чиройли рақамлар, қидирувдаги халқ артисти, саховатга муҳтож оила, янги нархлар, нос ва бошқа хабарлар

Навоийга ташриф, Хоразмда мотам, Андижондаги ваҳшийлик, чиройли рақамлар, қидирувдаги халқ артисти, саховатга муҳтож оила, янги нархлар, нос ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Мирзиёев Навоийга кетиш олдидан аэропортда немис компанияси раиси билан учрашди

Учрашувда Германия компаниялари билан Ўзбекистонда юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, савдо-сотиқ ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг Навоийга ташрифи

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюрди

Фото: «President.uz»

Ташриф давомида жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев карманалик тадбиркор билан учрашди

90 кунда жўжа етиштиришга мўлжалланган паррандачилик комплексида эллик иш ўрни яратилди. Мажмуада жўжа 90 кун давомида парваришланиб, тухим берадиган товуқ ҳолида сотувга чиқарилади.

Президент «Навоий» эркин иқтисодий зонасида бўлди

Фото: «President.uz»

Президентга замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Мирзиёев: «Экинни экиб-йиғиш ишларини олимлар билан ҳамкорликда амалга ошириш керак»

Давлат раҳбарига Ўзбекистон кимё-технология илмий-тадқиқот институти олимлари ишлаб чиққан гидрогель моддаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Ушбу модда ўсимлик ўсиши ва ривожланишини жадаллаштиришга хизмат қилади. Гидрогель ёмғир сувини ва ўсимликка берилган ўғитни сақлайди. Сувни 50 фоизгача тежашга ёрдам беради.

Зарафшонда фавворалар хиёбони, Томдида болалар шаҳарчаси қурилади

Фото: «President.uz»

Давлат раҳбари дастлаб Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантиришга доир режалар билан танишди. Вилоятнинг ушбу чекка туманлари ва Зарафшон шаҳрида саноат ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тармоқларида кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланган.

Шавкат Мирзиёев Томдида аҳоли билан мулоқот қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг кўп миллатли аҳолиси аҳил-иноқ, биродарлиги билан барчага ўрнак бўлаётгани, ўзбекни қозоқдан ёки русдан ажратиб бўлмаслигини, улар мамлакатимиздаги барча ўзгаришларга муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Авто

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари чиройли рақам ишқибози

Аукцион савдо жараёнида харидорлар исталган миқдорда буюртмалар бериши мумкин. Таклиф этилаётган нарх энг охирги нархдан баланд бўлиши керак.

Жамият

Бу сафар Хоразмда мотам... Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ЙТҲ оқибатида машинада ёнғин содир бўлгани ва ҳалок бўлганларнинг олти нафари Ўзбекистон фуқаролари эканини хабар қилган эди. Бугун тонгда ушбу ЙТҲ қурбонлари шахсини аниқланиб, эълон қилинди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан.

Манғистовда рўй берган фожиа қурбонлари сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ЙТҲ оқибатида машинада ёнғин содир бўлгани ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан эканини билдириб, уларнинг дастлабки рўйхатини келтирган эди.

Энди ҳамма йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисида хабар бериши мумкин

2018 йилнинг 5 март кунидан бошлаб йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармасининг сайтида «мобиль мухбир» номли махсус бўлим ишга туширилиши режалаштирилган.

ИИВ Ўзбекистон халқ артистини қидирувга берди

Ўзбекистон давлат циркининг узоқ йиллар раҳбари бўлган, Ўзбекистон халқ артисти Баҳром Мажидовга нисбатан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қидирув эълон қилди.

Бир жиноят изидан: Андижондаги ошкора қотиллик қиссаси (видео)

Бу воқеа Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида содир бўлди ва бутун Ўзбекистон бўйлаб акс-садо берди. Бирданига тўрт кишининг шафқатсизларча ўлдирилиши ва бу ҳолат деярли бир ҳафта давомида эътиборсиз қолдирилиши дилларни ларзага солди.

Гулнора Каримовани ҳибсга олишга санкция берган Тошкентнинг «темир прокурор»и қўлга олинди

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Мираълам Мирзаев қўлга олинган. 

Тошкентдаги маълум кўчаларда қатнов қисми тораяди

Шунинг учун Фарғона йўли кўчасида ҳаракатланиш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилиб, эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш янада осонлашди

Бундан ташқари, саҳифага келган барча илтимослар, шикоятлар ҳамда мурожаатлар диққат билан таҳлил қилиниб, керакли қарорлар қабул қилинади.

Бош прокуратура Рашиджон Қодировнинг собиқ ўринбосарлари қўлга олинганини тасдиқлади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Рашиджон Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича янги маълумотларни ошкор қилди.

Бош прокуратура «темир прокурор» лақабли Мираълам Мирзаевнинг қўлга олинганини рад этди

«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.

ЎзА: Раҳбарлар порани рад этмоқда, демак, энди жамиятда коррупцияга чек қўйилади

Таниш-билишчилик, порахўрлик... Аслида иллат ҳисобланган бу қилмишларни ҳамма бирдек қоралайди. Аммо ўз фойдасига келганда айримлар ҳамон бундан кўз юмаётгани сир эмас. 

Саховатга муҳтож оила: кекса она бемор, қиз беҳол, набира оғир касал (видео)

Мураккаб вазиятга тушган инсон ҳар кимнинг кўзидан илинж излайди, ҳар бир келган одамга умид билан қарайди, айниқса оғир касаллик вужудни емираётганда. Ижодий гуруҳимиз билан Фарғона водийси бўйлаб сафар қилганимизда Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Сув-юлдуз» маҳалласида яшовчи Тўланбой аканинг хонадонида бўлдик.

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси иш бошлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Даҳшатли авариялар якуни борми? (видео)

Ижтимоий тармоқларда ташаббускор гуруҳлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишни кучайтиришни тарғиб этувчи ролик тобора оммалашмоқда.

Наманганда «Кореяга ишга жўнатаман» деб кўпларнинг пулини олган «Остап Бендер» устидан суд бўлиб ўтди

Сирдарёлик ўн нафар фуқаро, Кореядаги ишлаш орзулари амалга ошишига ишониб, 2000-4000 доллар орасида миқдорларда пулларини ўз қўллари билан олиб келиб беришгани маълум бўлди.

Иқтисодиёт

15 мартдан янги нархлар белгиланади

20 граммгача бўлган почта жўнатмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ичида жўнатиш учун қуйидаги тарифлар ўрнатилган.

Технология

«Android» ва «iPhone»да қандай қилиб сўзлашувларни ёзиб олиш мумкин?

Қуйида келтириладиган дастурлар интернетга уланмаган ҳолда автоматик равишда қўнғироқларни ёзиб олади. Бунинг учун керакли дастурни кўчириб олишиб, керакли созламаларни бажаришингиз даркор.

«Файл сиғими жуда катта». Маълумотларни флешкага ёзишда юзага келадиган муаммонинг ечими

Баъзи ҳолатларда флешкада бўш жой кўп бўлса-да, керакли файлни унга кўчириб бўлмайди. Бу каби ҳолатлар одатда ҳажми 4 гигабайтдан ортиқроқ бўлган файллар билан содир бўлади.

Дунё

Бокуда содир бўлган ёнғин туфайли 25 киши ҳалок бўлди (видео)

Бугун эрталаб Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги наркология диспансерида ёнғин юз берди. Унинг оқибатида 25 киши ҳалок бўлган. Мазкур иш бўйича текширувни шахсан мамлакат президенти Илҳом Алиев назоратга олган.

Бизга ҳам шунақаси керак!

Янги сервисда туристик объектлар яқинида жойлашган 500 мингдан ортиқ жамоатчилик ҳожатхоналари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Тавсия қиламиз

Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг

Жаҳон тажрибаси кўрсатиб турибдики, ривожланишнинг инновацион моделлари ва «ақлли» технологияларни кенг жорий этаётган мамлакатлар барқарор ўсиш ва кўрсаткичларга эга. Бу мамлакатлар номини бирма-бир санаб ўтмасак ҳам, уларни яхши биласиз.

Дийдамиз қотяпти...

Кеча Қозоғистонда мудҳиш авария содир бўлди. Ўзбекистонликлар кетаётган «Lada Largus» автомобили юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетди. Натижада олти нафар ҳамюртимиз ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса ҳақида ахборот сайтлари хабар бериб, ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди. Ҳаммаси 1977 — 1995-йиллар оралиғида туғилган эр йигитлар, бу сафар Хоразм мотам ичида қолди.

Нос чекасизми? Мақолани ўқинг!

Нос жуда кўп чекиладиган Қирғизистонлик мутахассисларнинг айтишларича, тамакини бундай чекиш сигарет чекишдан ҳам баттар зарарлидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг