Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент танқидига учраган МХХ ва МАК, тергов қилинган мурда, ёниб кетган чақалоқ, Россия-АҚШ уруши, виртуал ҳасса ва бошқа хабарлар

Президент танқидига учраган МХХ ва МАК, тергов қилинган мурда, ёниб кетган чақалоқ, Россия-АҚШ уруши, виртуал ҳасса ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Гурбангули Бердимуҳамедов баҳорда Ўзбекистонга келади

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида ташкил этилган анжуман давомида Шири Шириев 2017 йилда туркман-ўзбек муносабатлари янги босқичга кўтарилганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Президент Мирзиёев ўзбекистонликларга оилавий саёҳатга чиқишни тавсия қилди

Йиғилишда соҳага масъул давлат органлари раҳбарлари, масъул ходимлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар қатнашди.

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни кескин танқид қилди

Фото: «President.uz»

Президент сайёҳларнинг кайфиятига таъсир қиладиган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди. Аэропортлар залларидаги чироқлар хиралиги, паспорт назорати кабиналари тўлиқ ишламаслиги, узундан-узоқ сунъий навбатлар, такси хизмати кўрсатувчи хусусий автомобиль эгаларининг тартибсизлиги каби ҳолатларни яхшилаш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шавкат Мирзиёев: «95 фоиз элчимиз Ўзбекистоннинг на тарихини, на ҳозирги аҳволини, на вилоятларимизнинг шароитини билмас эди» (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатда туризм тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Тўртта раҳбар бешта бўлди. Президент яна МХХни танқид қилди

Президент вилоят ва туман(шаҳар)лардаги бешта раҳбар кабинетда қўр тўкиб ўтирмаслиги, халқнинг орасида юриши лозимлиги, ҳудуднинг ривожи йўлида бир мушт бўлиб ишлаши кераклигини алоҳида таъкидлаган.

Жамият

Давлат божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

2015 йилдан буён Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Бахтиёр Раимов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Оқтўба фожиасидаги ёнғин сабаби бўйича расмий маълумот берилди

Вазирликнинг тергов департаменти Оқтўба вилоятида фожиали тарзда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлими юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345 ва 348-моддалари бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Деновда 23 ёшли шахс террорчиликда гумонланиб қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Ўтмас Мансуров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Хабарда Ўтмас 19 ёшида ишлаш учун хорижга чиқиб кетгани, юртимизга қайтиб келганидан сўнг юриш-туришию, хатти-ҳаракати ўзгариб қолгани айтилади.

Портлашда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази томонидан тезкор чоралар кўрилиб, Қирғизистонлик ҳамкасблар билан жабрланганларни шифокорлар назоратида Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Наврўзда беш кун дам олиш куни берилади

Йиғилишда қатнашаётган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакилининг маълумот беришича, Ўзбекистон Президенти сўз орасида Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонликларга беш кун дам олиш куни берилишини билдириб ўтган.

Хоразмда ўлган одам сўроқ қилиниб, суд унга ҳукм ўқиди!

Барча тадбирлар амалга оширилган, хуллас, С.Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, лекин айбланувчи сифатида сўроқ қилиниши лозим бўлган фуқаро 2017 йилнинг 4 июль куни юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, мия шиши, кома ҳолати, бош мияда қон айланишининг геморрогик типда ўткир бузилиши касаллиги билан оламдан ўтган.

Визасиз режим жорий этилгач, июнгача бўлган авиачипталар 2 кунда сотиб тугатилган

Йиғилишда янги хизмат ва савдолар ташкил этиш орқали валюта тушумини кўпайтириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди.

Андижонда эътиборсизлик оқибатида келиб чиққан ёнғин туфайли бир ёшли чақалоқ ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.м. майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрган.

Янги қарор билан ҳукумат ва ОАВ ўртасидаги тўсиқлар олиб ташланди

Ҳужжатда, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг асосий вазифалари белгиланди.

Технология

Ўзбекистонда сайёҳлар учун қулай мобил алоқа ва интернет тақдим этилади

Шунингдек, икки турдаги телефон аппарати ёки мобиль роутерни ижарага бериш хизмати ҳам кўрсатилади.

«Microsoft» муҳандислари кўзи ожизлар учун VR-ҳасса яратди

Эндиликда кўзида нуқсони бор одамлар VR-ҳассадан фойдаланган ҳолда номаълум бўлган йўлларнинг виртуал реалликни яратиб, ундан бемалол ҳеч қандай хавф-хатарсиз ўтиб олиши мумкин.

«Google»нинг бренди энди Ўзбекистонда

Тадбирда 18 ёш ва ундан катта бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.

Спорт

Умид Аҳмаджонов хорижлик мураббий билан шартнома имзолаш учун Дубайга учиб кетди

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи хорижлик кучли мутахассис, жаҳон футболидаги топ мураббий бўлади.

Авто

Ўзбекистоннинг «Ravon»и «Porsche» ва «Honda»ни ортда қолдирди

Автобрендлар орасида ўтган йил 12 ойи якунлари бўйича энг сезиларли ўсишни Ўзбекистоннинг «Ravon» бренди (+333 фоиз) қайд этди.

Маданият

Таниқли шоир Мирпўлат Мирзо оламдан ўтди

Мирпўлат Мирзо
Фото: Ўзбекистон миллий кутубхонаси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мирпўлат Мирзо Пастернак номидаги Россия (1998), «Алаш» номли Қозоғистон халқаро мукофотлари (2001) соҳиби бўлган.

Ёш китобхонга аталган иккинчи «Спарк» Фарғонага кетди

Мураккаб шартлар, қизғин баҳслардан сўнг «Ёш китобхон» танловининг мутлақ ғолиби аниқланиб, ваъда қилинган Президент совғаси — иккинчи «Спарк» автомобили ҳам ўз эгасини топди.

Дунё

АҚШнинг собиқ мудофаа вазири: «Россия ва АҚШ даҳшатли уруш остонасида»

Биз АҚШ ва Россия ўртасидаги ядровий хавфсизлик бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги дипломатияга қайтишимиз керак».

Мексикада кема портлади (видео)

Жабрланганларнинг 20 нафари мексикалик, 3 нафари канадалик ва 2 нафари америкаликдир. Улар ҳозирда шифохонада даволанишмоқда.

АҚШнинг Черногориядаги элчихонасида портлаш рўй берди

Полиция мазкур воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда, жиноятчининг ўз жонига қасд қилиш сабаблари текширилмоқда.  Элчихона биносига зарар етмаган, ходимлардан ҳам ҳеч ким жабрланмаган.

Киевдаги «Москва» кўприги номи ўзгартирилди

Шунингдек, Киев шаҳар депутатлар кенгаши «Дружба народов» боғини «Муромец» номи билан қайта номлашга овоз беришди.

Тавсия қиламиз

Қочоқ, мигрант ва турист

Мен имконим ва билимим даражасида бу учала тоифанинг кимлигини тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан, ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Хориждаги иқтидорларимиз қайтадими?

Президент хорижда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларимизни ватанга қайтишга даъват қилмоқда. Чунки улар бизнинг бебаҳо интеллектуал бойлигимиз. Шунинг учун юртимизга қайтиб, халқимизга наф келтиришини ҳаммамиз бирдек истаймиз. Лекин, тан олайлик, ич-ичимиздан хотиржам эмасмиз. «Улар қайтармикан?» деган савол юрагимизни ғижимлаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг