Музаффар Солиев ишдан олинди. У жавобгарликка тортилиши мумкин
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақдаги қарор 7 апрель, жума куни халқ депутатлари кенгаши сессиясида қабул қилинган. Бироқ ҳали расмий хабар берилгани йўқ.
Kun.uz қайд этишича, Музаффар Солиев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Музаффар Солиев 2021 йилнинг январигача уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаб келган. Танқид қилиниб ишдан бўшатилган, аммо кўп ўтмай Нурафшон шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter