Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис узоқ умр кўрувчиларнинг «махфий сирлари»ни ошкор қилди

Мутахассис узоқ умр кўрувчиларнинг «махфий сирлари»ни ошкор қилди

National Geographic тадқиқотчиси Ден Буеттнер умрни узайтирувчи парҳез сирлари билан ўртоқлашди. У узоқ яшовчи кишилар овқатланиш тарзини кузатган ва улар ҳақида кенг аудиторияга гапирди, деб хабар беради South China Morning Post газетаси. 

Буеттнернинг фикрича, ривожланган мамлакатларда яшовчи одамлар носоғлом турмуш тарзи туфайли ўртача 14 йил умрини йўқотади. Бунинг асосий сабаблари гўшт ва пишлоқ маҳсулотларига, шунингдек, қайта ишланган овқатларга ҳаддан ташқари ружу қўйишдир.

Мутахассиснинг таъкидлашича, юз йилдан ошиқ умр кўрувчилар рационининг 95 фоизи ўсимлик маҳсулотларидан иборат.

Улар кўпинча ловия, кўкатлар, карам, исмалоқ, ёнғоқ ва бутун донни истеъмол қиладилар. Мутахассис колбаса ва колбаса каби қайта ишланган овқатлардан воз кечишни тавсия қилади.

Шунингдек, узоқ умр кўришни истаганларга ҳафтасига учтадан кўп товуқ тухумини истеъмол қилмаслик ва шакарни истеъмол қилишни камайтириш тавсия этилади. Рационда балиқ ва дуккакли ўсимлкларга кўпроқ ўрин бериш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг