Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мустақиллик байрами муносабати билан афв эълон қилинди

Мустақиллик байрами муносабати билан афв эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 65 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилиш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев «Ўзбекистон 24» телеканалига асосланиб хабар бериб ўтди.

Фармонга биноан, 17 нафар шахснинг жазоси тўлиқ бекор қилинди, 13 нафари жазони ўташдан шартли равишда озод этилди, 20 нафар шахснинг жазоси енгилроғига алмаштирилди, 14 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазо муддати қисқартирилди, 1 нафар шахс эса озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасидан озод этилди.

Афв этилганларнинг 39 нафари тақиқланган ташкилотлардаги фаолияти учун жавобгарликка тортилган эди.

Афв этилганларнинг 1 нафари 60 ёшдан ошган шахс бўлиб, 4 нафари аёллардир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг