Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мурожаатларга бефарқ қараган айрим масъулларга чора кўрилди

Мурожаатларга бефарқ қараган айрим масъулларга чора кўрилди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида тадбиркорлик субьектлари билан доимий равишдаучрашувлар  ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, маҳаллий хокимликлар томонидан Ўзбекистон Президентининг ПФ-178-сонли  Фармони билан жорий этилган «Тадбиркор виртуал офиси»  орқали юборилган мурожаатларни  кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши ўрганилди.

Бу ҳақда Вакил девони матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда Оққўрғон, Чиноз, Янгийўл ва Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги масъуллари томонидан 15 дан зиёд  мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилмаганлиги аниқланиб, масъулларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг