Мудофаа вазири ўринбосари учта вилоятда сайёр қабуллар ўтказади
Ўзбекистон мудофаа вазири томонидан тасдиқланган режага кўра, вазирнинг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида мансабдор шахслардан иборат гуруҳ 29—31 май кунлари Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳудудидаги вилоят марказларида сайёр қабуллар ўтказади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сайёр қабул ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари хамда ҳарбий пенсионерларнинг муаммолари, талаб, таклиф ва эхтиёжларини ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилмоқда, дейилади хабарда.
Сайёр қабуллар соат 10.00 дан 16.00га қадар қуйида келтирилган кунларда ўтказилади:
- 29 май куни – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида;
- 30 май куни – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳаридаги вилоят Ёшлар марказида;
- 31 май куни – Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида.
Шунингдек, сайёр қабулга вилоятларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари ҳам жалб этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter