Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада ўзбекистонликлар ўртасидаги оммавий муштлашувда икки киши вафот этди

Москвада ўзбекистонликлар ўртасидаги оммавий муштлашувда икки киши вафот этди

Фото: РИА «Новости»

Бугун Москва шаҳрининг жануби-шарқий қисмида 10 киши иштирокида муштлашув бўлган, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинган. ТАССнинг ёзишича, жанжал муштлашув иштирокчиларидан бирининг укасини ҳақорат қилишдан келиб чиққан.

Муштлашув сабабли  2 киши ҳалок бўлган.  Яна бир киши жароҳат олган.

Москвадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакили Юлия Иванова маълумотига кўра, 1989 йилда туғилган шахс шифохонага етмасдан вафот этган, иккинчиси эса шифохонада жон берган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг